USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Боғот тумани марказида туризм ва гастрономик кўчалар барпо этилмоқда

65 марта
Боғот тумани марказида туризм ва гастрономик кўчалар барпо этилмоқда

Йўл бўйи инфратузилмасини яхшилаш ва ободонлаштириш орқали аҳолининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун туман марказидаги бир қатор кўчаларда туну кун фаолият юритадиган туризм ва гастрономик кўчалар ташкил этилмоқда.


Хусусан, туман марказидан ўтувчи Соҳил бўйи кўчасида намунавий лойиҳа асосида аҳоли учун қулай, ҳудуд кўркини очувчи енгил конструкцияли савдо ҳамда хизмат кўрсатиш шохобчаларидан иборат 24/7 фаолият кўрсатувчи кўча барпо этилмоқда.

Бугун мазкур ҳудудга республикамиздаги бир қатор туман ва шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари ташриф буюриб, илгари қаровсиз ва абгор ҳолатда бўлган ушбу кўчада ҳозирги кунда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ўз ҳудудларида ҳам мазкур лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

Илгари бу жой қаровсиз ҳолатда бўлган бўлса, бугунги кунда кўча обод қилинди, нолдан барпо этилган замонавий дизайнга эга савдо нуқталари, пиёдалар учун йўлакчалар, тунги ёритгич чироқлар ва ўриндиклар ҳудудга янада кўрк бағишламоқда. Кўчада одамлар сайр қилиши, овқатланиши, харид қилиши ҳамда мазмунли дам олиши учун барча қулайликлар яратилмоқда.

Маълумот учун, мазкур туну кун фаолият юритувчи кўча туман аҳолиси ва меҳмонларини турли маданий ҳамда кўнгилоқар тадбирларга жалб қилиш, шунингдек, тадбиркорлик лойиҳаларини кенгайтириш ва ривожлантириш истагида бўлган ишбилармонлар учун қулай майдон ҳисобланади.

Бу ерда кaфе, креатив студиялар, савдо шохобчалари ва турли хизмат нуқталари барпо этилмоқда. Ҳудуддаги ўзига хос инфратузилма, ранг-баранглик ва энг муҳими, замонавий кўриниш туман аҳолиси учун янада қизиқарли муҳит яратишга хизмат қилади.





Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: