USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хонқадаги “Гулчилик мактаби”да талабалар амалиёт ўтмоқда

52 марта
Хонқадаги “Гулчилик мактаби”да талабалар амалиёт ўтмоқда

Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети Табиий ва қишлоқ хўжалиги фанлари факультети талабалари учун амалий таълим жараёнлари давом этмоқда.

Хусусан, мазкур факультетнинг Мева-сабзавотчилик кафедраси ҳамда “Ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш” йўналиши талабалари ҳар ҳафтанинг жума куни Хонқа туманида жойлашган **“Гулчилик мактаби”**да дуал таълим асосида амалий машғулотлар ўтказишмоқда.

Бу жараёнда талабалар ўқув жараёнида олган назарий билимларини амалда қўллаб, иш тажрибасини бойитиш имкониятига эга бўлишмоқда. Шу орқали улар келгусида соҳасини пухта биладиган, малакали мутахассислар сифатида шаклланиб боришмоқда.

“Дуал таълим тизими талабаларни амалий фаолиятга яқинлаштиради. Улар гулчилик ва кўкаламзорлаштиришнинг ҳар бир босқичини ўз кўзи билан кўриб, амалиётда синаб кўришмоқда”, — дейди университетнинг мева-сабзавотчилик кафедраси ўқитувчилари.


Хонқадаги “Гулчилик мактаби” нафақат таълим жараёни учун, балки туман аҳолиси учун ҳам кўкаламзорлаштириш бўйича намунавий лойиҳа майдони сифатида хизмат қилмоқда. Бу ерда талабаларнинг қўл меҳнати билан парваришланаётган гул ва ниҳоллар шаҳар кўчаларини безашда ҳам қўлланилиши режалаштирилган.

Таълим ва амалиёт уйғунлиги – малакали мутахассис тайёрлашнинг асосий омилидир.

Манба: УрДУ Табиий ва қишлоқ хўжалиги фанлари факультети маълумоти асосида
 Xorazmbugun.uz таҳририяти





Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: