USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ХОРАЗМ БЎЙЛАБ БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ — ДАВЛАТ БАЙРОҒИГА 34 ЙИЛ

231 марта
ХОРАЗМ БЎЙЛАБ БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ — ДАВЛАТ БАЙРОҒИГА 34 ЙИЛ

Ҳар бир инсон ўз она Ватани билан фахрланиши, унинг қадр-қиммати ва миллий рамзлари билан ғурурланиши лозим. Мустақил Ўзбекистон ўз давлат тили, байроғи, герби ва мадҳиясига эга бўлган юрт сифатида дунёда ўз ўрнига эга. Давлатимиз рамзлари — бизнинг миллий ифтихоримиз, эллик ва юртпарварлик тимсолидир.

18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун. Жорий йили мазкур санага 34 йил тўлди.

 Шу муносабат билан Хоразм вилоятида “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида кенг қамровли байроқ эстафетаси ташкил этилди.

Эстафета қуйидаги туман ва шаҳарлар йўналишида ўтказилди:

Хонқа • Қўшкўпир • Хива шаҳри • Хива тумани • Боғот • Шовот • Тупроққалъа • Гурлан • Урганч шаҳри • Урганч тумани • Хазорасп • Янгибозор

Тантанали эстафетада фаол ёшлар, ўқувчи ва талабалар, фахрийлар, таълим, маданият ва спорт соҳа вакиллари, шунингдек кенг жамоатчилик иштирок этди. Байроқ рамз сифатида аҳолининг турли қатламларига топширилди ҳамда юртпарварлик руҳида тадбирлар ўтказилди.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: