USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Абдумажид Шермухамедов томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

344 марта
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Абдумажид Шермухамедов томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Бугун Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдумажид Шермухамедов томонидан фуқароларнинг мурожаатларини жойида ўрганиш, уларни қийнаётган масалаларга амалий ечим топиш ва аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Хива шаҳрида жойлашган Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан турли соҳаларга оид — ҳуқуқий, ижтимоий, маъмурий ва ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан бир қатор мурожаатлар билдирилди. Мурожаатлар орасида жиноят ишларини кўриб чиқиш, фуқаролик-ҳуқуқий низолар, меҳнат муносабатлари, жамоат тартибини таъминлаш ҳамда профилактика инспекторлари фаолиятига оид масалалар алоҳида ўрин тутди.

Бошқарма бошлиғи ҳар бир мурожаатни синчиклаб тинглаб, фуқароларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берди. Қўшимча ўрганиш ва амалий чора кўришни талаб этган масалалар тегишли раҳбар ва масъул ходимларга юклатилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Мазкур сайёр қабул фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш, мурожаатларни тез ва самарали ҳал этиш, шунингдек аҳоли ва ички ишлар органлари ўртасидаги очиқ мулоқотни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.






Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: