USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда ноқонуний ва сифатсиз алкоголь маҳсулотларига қарши қатъий кураш давом этмоқда

56 марта
Хоразмда ноқонуний ва сифатсиз алкоголь маҳсулотларига қарши қатъий кураш давом этмоқда

Спиртли ичимликларнинг инсон саломатлигига зарари ҳақида кўп бора огоҳлантирилган. Айниқса, қалбаки ва сифатсиз алкоголь маҳсулотларидан заҳарланиш ҳолатлари жамият учун жиддий хавф туғдирмоқда. Шу боис мамлакатимизда ноқонуний ҳамда қалбаки спиртли ичимликлар савдосининг олдини олиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Хоразм вилоятида ҳам мутасадди идоралар томонидан қатъий назорат ўрнатилган. Натижада ноқонуний спиртли ичимликлар ишлаб чиқаришга қаратилган яширин цехлар, савдо дўконлари ва омборлар аниқланиб, қонунбузарлар жавобгарликка тортилмоқда. Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотлар эса белгиланган тартибда йўқ қилинмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хоразм вилояти бошқармаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ 31 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган. Натижада 31 та жиноят иши ва 4 та маъмурий иш қўзғатилган. Ҳуқуқбузарлардан жами 1 миллиард 954 миллион сўмлик алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Қонунчиликка мувофиқ, суд қароридан сўнг истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини йўқ қилиш Мажбурий ижро бюроси органлари зиммасига юклатилади. Шу асосда Урганч туманидаги чиқиндихона ҳудудида Мажбурий ижро бюроси, Солиқ қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари вакиллари иштирокида катта партиядаги сифатсиз алкоголь маҳсулотлари йўқ қилинди.

— Жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани судининг ижро варақасига асосан судланган А.А. ва бошқаларга оид жиноят иши бўйича ашёвий далил сифатида эътироф этилган, “Урганч медиа маркет” оилавий корхонасига топширилган 37 минг 72 дона алкоголь маҳсулотларини йўқ қилиш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Урганч тумани бўлимига келиб тушган. Шундан сўнг белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари амалга оширилди, — дейди Бюронинг Урганч тумани бўлими бошлиғи ўринбосари Ҳамиджон Вапаев.

Унинг айтишича, мазкур иш бўйича Урганч туманида яшовчи фуқаро қонунга хилоф равишда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариб, нақд пулга сотиш билан шуғулланган, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаган. Оқибатда у қонун олдида жавобгарликка тортилди, хавфли маҳсулотлар эса тўлиқ йўқ қилинди.

Мутасаддилар бу каби назорат тадбирлари Хоразм вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва қонун устуворлигини таъминлаш йўлида изчил давом эттирилишини таъкидламоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: