USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Эртага Хоразмда метан “заправка”лар одатий режимда ишлайдими?

4 364 марта
Эртага Хоразмда метан “заправка”лар одатий режимда ишлайдими?

Эртага, 23 декабрь куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар Хоразм вилоятидаги метан газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) одатий иш режимида фаолият юритиши кутилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик ахборотига кўра, республика бўйича барча метан “заправка”лар белгиланган вақт оралиғида ишлайди. Бироқ айрим ҳудудларда, жумладан газ босими пасайиши кузатилган пайтларда, шохобчаларнинг иш вақти маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда белгиланиши мумкин.


Қайд этилишича, табиий газ таъминотида биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, жамоат транспорти ҳамда ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз газ билан таъминлаш устувор ҳисобланади. Шу боис, газ босими кескин пасайган ҳолатларда метан “заправка”лар фаолияти вақтинча чекланиши ёки иш вақти ўзгартирилиши эҳтимоли мавжуд.

Мутахассислар таъкидлашича, газ таъминотидаги умумий ҳолат, босим даражаси ва истеъмол ҳажмидан келиб чиқиб, метан “заправка”ларнинг иш режими маҳаллий ҳокимликлар билан мувофиқлаштирилади. Бу эса газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва барча соҳаларда барқарор таъминотни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Айни пайтда Хоразм вилояти аҳолиси ва ҳайдовчилардан расмий ахборотларга амал қилиш, асоссиз навбатбандлик ва саросимага берилмаслик сўралмоқда.

Изоҳ қолдириш

    • Akbar 23 Dekabr 2025 12:37
      Хар бир машинага 10кубдан бериш кераг шунда навбатлар хам булмайди ишларимиз хам битиб туради хозир хамма тулдириб куйяпди бу эса жуда куп вакт олади шахар ичида 10куб дегани ишларни битказишга етади районларга катнайдиганлар уйёглардахам заправкалар ишлаяпди шунда муаммо булмайди

Мавзуга алоқадор: