USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилоятида энг кўп соғлиқни сақлаш хизматлари қайси ҳудудларда кўрсатилган?

270 марта

Хоразм вилоятида энг кўп соғлиқни сақлаш хизматлари қайси ҳудудларда кўрсатилган?

2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Хоразм вилоятида кўрсатилган соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар умумий ҳажми 619,3 млрд сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,4 фоизга ошган.


Маълумотларга кўра, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ҳажми ҳудудлар кесимида нотекис тақсимланган бўлиб, энг юқори кўрсаткич Урганч шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ҳудудлар кесимида кўрсатилган хизматлар ҳажми:
  • Урганч шаҳри – 257,3 млрд сўм
  • Урганч тумани – 67,1 млрд сўм
  • Хонқа тумани – 15,7 млрд сўм
  • Хива шаҳри – 15,2 млрд сўм
  • Қўшкўпир тумани – 14,6 млрд сўм
  • Гурлан тумани – 12,2 млрд сўм
  • Янгиариқ тумани – 8,6 млрд сўм
  • Боғот тумани – 8,3 млрд сўм
  • Ҳазорасп тумани – 7,9 млрд сўм
  • Хива тумани – 6,8 млрд сўм
  • Шовот тумани – 6,4 млрд сўм
  • Янги Бозор тумани – 5,4 млрд сўм
  • Тупроққалъа тумани – 2,1 млрд сўм

Таҳлилларга кўра, соғлиқни сақлаш хизматларининг катта қисми вилоят маркази — Урганч шаҳрида жамланган. Бу ерда аҳоли зичлиги, тиббиёт муассасаларининг кўплиги ва хусусий сектор фаолияти юқори экани билан изоҳланади.

Мутахассислар ушбу ўсиш соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ва аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси эканини таъкидламоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: