USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Янгибозорда маиший чиқиндиларни ноқонуний ташлаш ҳолатлари аниқланди

155 марта
Янгибозорда маиший чиқиндиларни ноқонуний ташлаш ҳолатлари аниқланди

Хоразм вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасининг Янги Бозор тумани бўлими томонидан туман ҳудудида ўтказилган навбатдаги экологик назорат тадбирлари давомида маиший чиқиндиларни белгиланган тартибларга зид равишда ташлаш билан боғлиқ икки ҳолат аниқланди.

Жумладан, туманнинг “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Р.Ф. томонидан маҳалла ичидаги ички йўл бўйига уй-рўзғор чиқиндиларини ташлаб кетгани маълум бўлди. Шунингдек, “Ширинлар” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро К.Э. чиқиндиларни белгиланган жойлардан ташқари ҳудудга ташлагани аниқланди.


Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 91¹-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 ва 2 баробари миқдорида жарима қўлланилди.

Экология идоралари томонидан аҳолидан атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, маиший чиқиндиларни фақат белгиланган жойларга ташлаш ҳамда қонун талабларига қатъий риоя қилиш сўралмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: