USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хонқа туманида ноқонуний балиқ овлаш ҳолати аниқланди

266 марта
Хонқа туманида ноқонуний балиқ овлаш ҳолати аниқланди

Хоразм вилоятида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида экологик назорат-рейд тадбирлари изчил равишда ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги бундай тадбирлар вилояти прокуратураси ҳамда Вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасининг Хонқа туман бўлими давлат инспекторлари иштирокида туман ҳудуди бўйлаб ташкил этилди.

Рейд давомида Хонқа туманининг “Обод” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи каналда балиқ овлаш қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди. Текширув жараёнида фуқаролар Б.З., С.И. ва Х.Р. томонидан белгиланган тартибларга риоя қилинмасдан балиқ овлангани маълум бўлди.


Аниқланган қоидабузарлик юзасидан мазкур фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Қонунчиликка мувофиқ, ҳар бир қоидабузарга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Мутасадди ташкилотлар томонидан аҳолини табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга, сув биологик ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этишга чақирилди. Шунингдек, бундай экологик назорат-рейд тадбирлари келгусида ҳам давом эттирилиши маълум қилинди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: