USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда айрим туманларда электр таъминоти вақтинча ўчирилиши мумкин

1 879 марта
Хоразмда айрим туманларда электр таъминоти вақтинча ўчирилиши мумкин

Хоразм вилоятининг Гурлан, Қўшкўпир, Хонқа ва Ҳазорасп туманларида жорий профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.


Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ, жамият томонидан режали профилактика ишлари амалга оширилади.

Шу муносабат билан қуйидаги ҳудудларда электр энергияси таъминотида узилишлар бўлиши эҳтимол қилинмоқда:

Гурлан туманида:
— Деҳқонобод ва Уйилма маҳаллалари;

Қўшкўпир туманида:
— Хайробод, Кўхназей, Ошоққалъа, Бекобод, Шеробод, Ёшлик, Боғдор, Вармчи маҳаллалари;

Хонқа туманида:
— Истиқбол, Пахтагул, Гулистон, Томадурвадик, Амударё маҳаллалари;

Ҳазорасп туманида:
— Саноат, Мухомон, Шехёпи, Мутпири, Наврўз, Пичоқчи, 12-нарвон, Жувондир, Б. Матирзаев, Оталиқ маҳаллалари.

Қайд этилишича, электр энергияси таъминотидаги узилишлар 2026 йил 15 январь куни соат 10:00 дан 18:00 гача давом этиши мумкин.

Мутасаддилар электр энергияси истеъмолчиларидан ушбу вақт оралиғида эҳтиёткорлик чораларини кўришни ҳамда юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўрайди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: