USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шовот туманида 103 тез ёрдам автомобилига болта билан ҳужум қилингани айтилмоқда

2 779 марта
Шовот туманида 103 тез ёрдам автомобилига болта билан ҳужум қилингани айтилмоқда

Шовот туманида тез ёрдам хизмати ходимлари билан боғлиқ жиддий ҳолат юз бергани ҳақида дастлабки маълумотлар тарқалмоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 февраль куни тахминан соат 23:30 ларда Шовот туманидаги Оқкўл маҳалласига чақирув асосида етиб борган 103 тез ёрдам автомашинасига шу маҳаллада яшовчи фуқаро томонидан болта билан ҳужум қилинган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, гумонланувчи шахс тез ёрдам автомашинасига ташланиб, транспорт воситасига бир неча бор болта билан зарба берган. Ҳодиса натижасида автомашинага моддий зарар етгани айтилмоқда.

Дастлабки тахминларга кўра, ушбу фуқаро ҳужум пайтида маст ҳолатда бўлган бўлиши мумкин. Ҳозирда воқеанинг аниқ сабаблари ва қандай шароитда содир бўлгани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.


Маълумотларга кўра, ҳодиса вақтида тез ёрдам ходимларига жиддий тан жароҳати етмаган. Шу билан бирга, ҳолат бўйича тегишли тартибда текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мутахассислар бундай ҳолатлар жамоат хавфсизлиги ва тиббиёт ходимлари фаолиятига жиддий таҳдид солишини таъкидлаб, аҳолини қонунга риоя қилишга ва фавқулодда хизмат ходимларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақирмоқда.

Воқеа бўйича қўшимча маълумотлар аниқланиши билан тақдим этилади.



Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: