USD: 11,910 so'm EUR: 13,589 so'm RUB: 152 so'm GBP: 15,889 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 25 so'm TRY: 255 so'm AED: 3,242 so'm USD: 11,910 so'm EUR: 13,589 so'm RUB: 152 so'm GBP: 15,889 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 25 so'm TRY: 255 so'm AED: 3,242 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилоятида 25 та дорихона 199 миллион сўмдан ортиқ асоссиз даромад олган

240 марта
Хоразм вилоятида 25 та дорихона 199 миллион сўмдан ортиқ асоссиз даромад олган

Хоразм вилоятида 2025 йил давомида 25 та дорихонада 3 867 та ҳолатда дори воситалари нархлари асоссиз оширилгани аниқланди. Натижада истеъмолчилар ҳисобидан 199,3 миллион сўм миқдорида асоссиз даромад олинган. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди.

Қўмита ахборотига кўра, дориларга белгиланган чекланган савдо устамаларини ошириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар Солиқ органлари тизими орқали аниқланиб, “Фаир теч” ахборот платформасига юборилмоқда.


Ушбу тизимга 2025 йил давомида келиб тушган хабарлар асосида мамлакат бўйлаб 765 та дорихонада жами 267 456 та ҳолатда қарийб 7,95 миллиард сўм асоссиз даромад олингани маълум бўлди. Барча ҳолатларда ушбу маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Мутахассислар фикрича, Хоразм вилоятида ҳам дори нархларининг асоссиз оширилиши аҳоли учун қўшимча молиявий юк бўлиб, назорат чораларини янада кучайтириш зарур.

Шунингдек, Ўзбекистонда 2025 йил давомида тиббиёт тизимида қарийб 500 та коррупцион ҳолат фош этилган. Манфаатлар тўқнашувига оид 1 280 та хавф ҳолати аниқланиб, 227 нафар ходим ишдан бўшатилган, 485 нафар ходим эса ротация қилинган.

Мутахассислар дорихона хизматларидан фойдаланишда чекланган савдо устамаларига эътиборли бўлиш ва шубҳали ҳолатлар ҳақида мутасадди ташкилотларга мурожаат қилишни тавсия этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: