USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда қор тозалаш ишлари жадал олиб борилмоқда

230 марта
Урганчда қор тозалаш ишлари жадал олиб борилмоқда

Юзага келган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Урганч шаҳри ҳудудида автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Айни вақтда шаҳар кўчаларида махсус техника ва транспорт воситалари ёрдамида қор тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Мутахассислар томонидан асосий магистрал йўллар, чорраҳалар ҳамда жамоат транспорти қатнови юқори бўлган ҳудудларда биринчи навбатда тозалаш ишлари ташкил этилди.

Шунингдек, йўл юзаларида сирпаниш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида туз-қум аралашмаси сепиш ишлари амалга оширилди. Бу чора-тадбирлар ҳайдовчилар ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Мутасадди ташкилотлар томонидан вазият доимий назоратга олинган бўлиб, зарур ҳолларда қўшимча куч ва техникалар жалб этилади.

Ҳурматли фуқаролардан ноқулай об-ҳаво шароитида эҳтиёткорликка риоя қилиш, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш ва имконият қадар шахсий автотранспорт воситаларидан камроқ фойдаланиш сўралади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати




Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: