USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Hududgazтаъминот” АЖ раҳбари Шовот туманида газ таъминоти ҳолатини ўрганди

359 марта
“Hududgazтаъминот” АЖ раҳбари Шовот туманида газ таъминоти ҳолатини ўрганди

“Hududgazтаъминот” акциядорлик жамияти бошқарув раиси М. Ходжаев Хоразм вилоятига ташриф буюриб, **Шовот тумани**да жойлашган “Шовот” газ тўлдириш шохобчаси фаолияти билан танишди.

Ўрганишлар давомида шохобчанинг ишлаб чиқариш қуввати, технологик жараёнларнинг самарадорлиги, хавфсизлик талабларига риоя этилиши, шунингдек, суюлтирилган газни қабул қилиш, сақлаш ва аҳолига етказиб бериш тизими атрофлича кўздан кечирилди. Мутасаддилар томонидан газ таъминотида барқарорликни таъминлашга қаратилган ишлар ҳақида маълумот берилди.






Маълум қилинишича, мазкур газ тўлдириш шохобчаси орқали Гурлан тумани, Қўшкўпир тумани ҳамда Шовот туманидаги истеъмолчилар суюлтирилган газ билан таъминланади. Бу эса бир неча туман аҳолисининг маиший эҳтиёжларини қондиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ташриф доирасида, шунингдек, Шовот туманининг **Дўстлик маҳалласи**да ташкил этилган автоматлаштирилган маҳалла истеъмол назорат ҳисоби баланси доирасида амалга оширилган ишлар ҳам кўздан кечирилди. Ушбу тизим орқали газ истеъмолини аниқ ҳисобга олиш, йўқотишларни камайтириш ва назоратни кучайтириш имконияти яратилаётгани қайд этилди.

Ташриф якунида жамият раҳбари аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш, энергия самарадорлигини ошириш, шунингдек, газ хўжалигида хавфсизлик талабларига қатъий риоя этиш масалалари юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: