USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда эко-рейд давомида ноқонуний ов қилиш ҳолати аниқланди

78 марта
Хоразмда эко-рейд давомида ноқонуний ов қилиш ҳолати аниқланди

Хоразм вилоятида табиатни муҳофаза қилишга қаратилган навбатдаги назорат тадбирлари давомида қонунбузарлик ҳолати фош этилди. Жумладан, Xorazm viloyati Ekologiya va iqlim o‘zgarishi bosh boshqarmasi ҳамда Yangibozor tumani бўлими инспекторлари томонидан туманнинг “Жайхун” ҳудудида ўтказилган эко-рейд чоғида ноқонуний ов қилиш ҳолати қайд этилди.

Рейд давомида фуқаролар У.А. ва А.О. ўзларига тегишли ов қуроллари ёрдамида қонун талабларини бузган ҳолда 1 дона ёввойи қирғовул ҳамда 7 дона ёввойи ўрдакни овлагани аниқланди. Мазкур ҳолат табиатга жиддий зарар етказиши, биохилма-хилликка салбий таъсир кўрсатиши билан хавфли ҳисобланади.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90-моддаси 4-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланди. Шунингдек, иш материаллари Кодекснинг 245-моддаси 1-қисмига асосан кўриб чиқиш учун суд органларига юборилди.

Масъул ташкилотлар томонидан аҳолига яна бир бор мурожаат қилиниб, ов қилиш қоидаларига қатъий риоя этиш, табиат бойликларини асраш ҳар бир фуқаронинг бурчи экани эслатиб ўтилди. Эко-рейд тадбирлари эса келгусида ҳам изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: