USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда айрим ҳудудларда электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин

1 283 марта
Хоразмда айрим ҳудудларда электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин

Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда туризм инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида Урганч шаҳри ҳудудидан Хива шаҳрига олиб борувчи замонавий автомагистрал йўл қурилиши ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида жорий йилнинг 21 февраль куни соат 10:00 дан 13:00 гача **O‘zbekiston milliy elektr tarmoqlari AJ**нинг Хоразм магистрал электр тармоқлари филиали томонидан 110 кВли «L-Шарқий-1» ва «L-Шарқий-2» электр узатиш тармоқларининг 3-, 4- ва 5-сонли таянч устунларини кўчириш ишлари амалга оширилади.


Шу муносабат билан қатор ҳудудларда электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.


Электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин бўлган ҳудудлар:

Урганч туманида:
Уч кўприк, Оқ ариқ, Бешайвон, Бободеҳқон, Оқ-олтин, Қипчоқ, Боғдорчи, Кўҳнаовул, М.Хоразмий, Юқори овул, Араблар, Комилжон Отаниёзов, Жайҳун, Ҳамид Олимжон, Шерматлар, Чаккакўли маҳаллалари ҳамда Амударё массиви.

Янгибозор туманида:
Қадрият, Истиқлол, Ифтихор, Олтинкўл, Чўболончи, Мингбоғолон, Боғолон, Қиёt, Жайҳун, Тозадурман, Шоирлар, Барҳаёт, Халқобод, Мангитлар, Хайват, Ҳамид Олимжон, Бўстон, Наврёп, Қоратепа, Юқорибошқир маҳаллалари.

Хонқа туманида:
Ғайрат, Мустақиллик, Обод, Дўрман, Маданияр, Эҳтиром, Ёш куч, Туркистон, Қоромози, Хонқаобод, Гулистон, Истиқлол, Сарапаён, Пахтагул, Муқаддас, Пахтакор, Порлоқ маҳаллалари.

Урганч шаҳрида:
Бешмерган, Янги ҳаёт, Бобур, Янгиобод, Бўстон, Янги Ашхобод, Тажриба участкаси, Оби-ҳаёт, Истиқлол, Гулшан, Гулчилар, Юқорибоғ, Ҳамжиҳатлик, Гулзор, Камолот, Шодлик, Бешайвон, Бинокор, Жамбул, Саховат, Олмабоғ маҳаллалари.

Мутасаддилар аҳолидан юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларни тўғри қабул қилишни сўраб, зарур эҳтиёжлар учун олдиндан тайёргарлик кўришни тавсия этмоқда. Ишлар якунлангач, электр таъминоти белгиланган тартибда тикланиши маълум қилинди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: