USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

23 февраль куни Хоразмда электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин

1 649 марта
23 февраль куни Хоразмда электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин

2026 йил 23 февраль куни жорий профилактика ишлари сабабли Хоразм вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарларида электр энергияси таъминотида соат 10:00 дан 18:00 гача вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар туфайли қуйидаги ҳудудларда электр таъминоти чекланиши эҳтимолдан холи эмас.


Урганч туманида:
М.Хоразмий, Юқориовул, Араблар, Комилжон Отаниязов, Жайҳун, Олтинкўл, Шерматлар, Оқарик, Чаккакўли, Шоликор маҳаллалари.

Янгибозор туманида:
Очоққалъа, Ширинлар, Гулистон маҳаллалари.

Гурлан туманида:
Эсабий, Мевазор, Чинобод, Тозайорган, Олға, Катли, Наврёп, Дўсимбий, Зиёкор, Тахтакўпир, Деҳқон маҳаллалари.

Шовот туманида:
Манақ ва Манғитлар маҳаллалари.

Қўшкўпир туманида:
Уйғур, Зарбдор, Незахос, Ўртақишлоқ, Палвон, Кўктом, Қадрият, Олтинвоха, Дурдона, Хонобод маҳаллалари.

Хива туманида:
Шомохулум, Парчанхос, Истиқлол маҳаллалари.

Ҳазорасп туманида:
Бўстон, Қувончли, Боғдор, Мустақиллик, Наврўз, Саноат маҳаллалари.

Хива шаҳрида:
Дашёқ, Гулшан-2, Гулистон, Гулирайҳон, Бинокор маҳаллалари.

Масъул ташкилотлар электр энергияси истеъмолчиларидан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраб, профилактика ишлари якунлангач таъминот тўлиқ тикланишини маълум қилди.
Аҳолидан хавфсизлик қоидаларига амал қилиш сўралмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: