USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Яна судлашамизми ёки муаммо бартараф этилдими?

525 марта
Яна судлашамизми ёки муаммо бартараф этилдими?

Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси 2026 йил 21 февраль куни “Ишонч” газетасида чоп этилган “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига! Яна судлашамизми?” сарлавҳали мақолага расмий муносабат билдирди.

Мазкур мақолада Хива туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси 2023 йил 1 март куни хизмат вазифасини бажараётган вақтда йиқилиб, оғир тан жароҳати олгани айтилган. Шунингдек, унга тегишли бир йўла ва ойма-ой тўловлар ўз вақтида амалга оширилмагани, Солиқ кодексининг 369-моддаси талабларига тўлиқ риоя этилмагани таъкидланган эди.

Бошқарма маълумотига кўра, мактаб директорининг 2026 йил 22 январдаги тегишли буйруғи асосида мазкур ходимга зарар ва компенсация пуллари белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилган ҳамда 2026 йил 3 февраль куни тўлаб берилган.

Шунингдек, 2025 йил 1 майдан кейинги давр учун белгиланган ойма-ой тўловлар ҳам амалдаги қонунчилик талаблари, жумладан Солиқ кодексининг 369-моддасига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ўз вақтида тўланиши билдирилди.

Расмий муносабатда таъкидланишича, ушбу ҳолат юзасидан барча молиявий мажбуриятлар белгиланган тартибда бажарилган.

Мазкур масала тўлиқ ечим топдими ёки қўшимча ҳуқуқий жараёнлар давом этадими — бу вақт кўрсатади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: