USD: 11,910 so'm EUR: 13,589 so'm RUB: 152 so'm GBP: 15,889 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 25 so'm TRY: 255 so'm AED: 3,242 so'm USD: 11,910 so'm EUR: 13,589 so'm RUB: 152 so'm GBP: 15,889 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 25 so'm TRY: 255 so'm AED: 3,242 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Янгиариқ туманида ўрта босимли газ қувурига шикаст етди

50 марта
Янгиариқ туманида ўрта босимли газ қувурига шикаст етди

Хоразм вилоятининг Yangiariq tumaniда газ таъминоти билан боғлиқ фавқулодда ҳолат кузатилди.

Маълум қилинишича, туманнинг «Остона» МФЙ ҳудудида жойлашган ўрта босимли газ қувури автотранспорт воситаси томонидан уриб кетилган. Оқибатда қувурда шикастланиш юзага келиб, табиий газ сизиб чиқиш ҳолати қайд этилган.

Хавфсизлик чоралари сифатида ҳудуддаги 70 та хонадон ва 1 та улгуржи истеъмолчида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Мутасаддилар томонидан атроф ҳудуд назоратга олиниб, эҳтимолий хавфнинг олди олинган.

Айни пайтда туман газ таъминоти бўлимининг авария бригадаси томонидан носозликни бартараф этиш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мутахассислар газ таъминотини тез орада қайта тиклаш учун зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилиши кутилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: