USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда қайси муддатдан бошлаб балиқ овлаш мумкин эмаслиги айтилди

950 марта
Хоразмда айрим муддатларда балиқ овлаш тақиқланади

Ўзбекистонда балиқ захираларини асраш ва уларнинг табиий кўпайиш даврини муҳофаза қилиш мақсадида айрим муддатларда балиқ овлашга чеклов жорий этилмоқда. Бу ҳақда масъул ташкилотлар томонидан маълум қилинди.

Маълум қилинишича, 11 мартдан 31 майга қадар Амударё ва Сирдарё дарёларида балиқ овлаш тақиқланади. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудидаги табиий сув ҳавзаларда ҳам балиқ овлашга вақтинча чекловлар жорий этилади.

Хусусан, Хоразм вилоятидаги табиий кўллар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларда 26 апрелдан 10 июнгача балиқ овлаш тақиқланиши белгиланган. Бундан ташқари, мамлакатнинг бошқа табиий сув ҳавзаларда эса 16 апрелдан 31 майгача балиқ овлашга рухсат берилмайди.

Мутахассислар таъкидлашича, мазкур чекловлар балиқларнинг уруғ ташлаш даврида уларни муҳофаза қилиш, сув биоресурсларини кўпайтириш ва табиий мувозанатни сақлашга хизмат қилади.

Мутасаддилар фуқаролардан белгиланган қоидаларга амал қилишни, тақиқланган даврда балиқ овлашдан тийилишни сўрамоқда. Акс ҳолда қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик белгиланган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: