USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

10 апрель куни Хоразмда айрим ҳудудларда электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин

1 242 марта
10 апрель куни Хоразмда айрим ҳудудларда электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин

Хоразм вилоятида 2026 йил 10 апрель куни режали профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.

Маълум қилинишича, ушбу ишлар Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилмоқда.


Жумладан, қуйидаги ҳудудларда электр таъминотида узилишлар кузатилиши эҳтимоли бор:

🔹 Урганч туманида: Ҳамид Олимжон, Комилжон Отаниёзов, Жайҳун, Қиёт, Боқайлар, Киллавит, Чандир, Юқори Жирмиз, Қорамон, Беруний, Каттабоғ маҳаллалари;

🔹 Янгибозор туманида: Тозадўрман, Шоирлар, Барҳаёт, Халқобод маҳаллалари;

🔹 Гурлан туманида: Чинобод, Тозайорган, Олға, Қатли, Пахтачи, Пахтакор, Нурли йўл, Нукус, Жалоил, Совунчи, Деҳқонобод, Қатариқ, Ёрмиш, Эшимжирон, Мойли маҳаллалари;

🔹 Шовот туманида: Қиёт ва Янги йўл маҳаллалари;

🔹 Хива туманида: Шомахулум, Парчанхос, Истиқлол маҳаллалари;

🔹 Янгиариқ туманида: Шеробод, Шихбоғи, Қармуш, Каттабоғ, Эгрисолма, Жалоил, Ғалтак маҳаллалари;

🔹 Хонқа туманида: Истиқбол, Пахтагул, Гулистон маҳаллалари;

🔹 Боғот туманида: Оқтепа, Қалажиқ қалъа, Наврўз, Хуррият, Беруний маҳаллалари ва Янги қадам шаҳарчаси;

🔹 Ҳазорасп туманида: Боғдор, Сулаймонқалъа, Ишчилар, Ойбек, Ал-Хоразмий, Амударё, Алоқаликўл, Янгибозор, Тўртта, Оталиқ, Узуққақош, Шароф Рашидов, Боғзор, Саноат, Бўстон маҳаллалари;

🔹 Урганч шаҳрида: Гулзор ва Саховат маҳаллалари.

Электр таъминотидаги вақтинчалик узилишлар профилактика ишлари доирасида амалга оширилиб, тармоқларнинг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлашга қаратилган.

Ҳурматли фуқаролардан ушбу ҳолатни тўғри тушуниш ва эҳтиёт чораларини кўриш сўралади.

Изоҳ қолдириш

    • Жасурбек 9 Aprel 2026 22:19
      Ассаламу алайкум, 1 ойни ичинда учинчи марта учиши Пахтакордо начун хал килинмиди муаммолар хар йил бор шу гап ремонт дап учирилиши бизнинг махаллада 1 йил булоди тез трансформатор куйомиз дап куйилмиди

Мавзуга алоқадор: