USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

14 апрель куни Хоразмнинг қатор ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин

1 960 марта
14 апрель куни Хоразмнинг қатор ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин

Хоразм вилоятида жорий профилактика ишлари сабаб айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда мутасадди ташкилотлар томонидан маълум қилинди.

Маълум қилинишича, 2026 йил 14 апрель куни қуйидаги ҳудудларда электр таъминотида чекловлар кузатилиши эҳтимол:

Гурлан туманининг Чаккалар ва Сахтиён маҳаллаларида;

Янгиариқ туманининг Чақир ва Остона маҳаллаларида;

Хонқа туманининг Қоромози, Гулистон, Истиқлол, Туркистон, Ёшкуч, Дўстлик, Илғор, Янгитурмуш, Ширин ва Ойдинҳаёт маҳаллаларида;

Боғот туманининг Оқтепа, Қалажиққалъа, Наврўз, Хуррият, Беруний, Боғзор, Навбаҳор, Ўзбекистон, Маънавият, Соҳибкор, Қумбодоқ, Кўҳнабирлашув маҳаллалари ҳамда Янгиқадам шаҳарчасида;

Хива шаҳрининг Эскиқиёт, Панамахсум ва Қиблатозабоғ маҳаллаларида;

Урганч шаҳрининг Жамбул, Саховат, Камолот, Шодлик, Юқорибоғ, Гулзор, Бинокор ва Ҳамжиҳатлик маҳаллаларида.

Мазкур узилишлар электр тармоқларида олиб борилаётган режали профилактика ишлари билан боғлиқ экани таъкидланмоқда. Таъмирлаш ишлари якунлангач, электр таъминоти тўлиқ тикланади.

Аҳолидан ушбу вақтинчалик ноқулайликларни тушуниш билан қабул қилиш ва электр жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш сўралади.

Изоҳ қолдириш

    • Я 14 Aprel 2026 17:51
      Урганчни факат шу худудларида очаверади эканда

Мавзуга алоқадор: