USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч туманида яна битта ноқонуний қурилма бартараф қилинди

653 марта

Урганч туманида яна битта ноқонуний қурилма бартараф қилинди

Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган қурилмаларни мажбурий бузиш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида, яъни 1 апрель ҳолатига амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида жами 112 та ҳар хил турдаги ноқонуний қурилмалар буздирилишига эришилган.
Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 22.06.2025 йилдаги ижро варақасига асосан Урганч тумани, “Юқоридўрман” қишлоғи, “Жайхун” маҳалласи ҳудудида жавобгар С.Ж. томонидан ноқонуний эгалланган 360,0 кв.метр ер майдонига ўзбошимчалик билан қурилган қурилма жавобгар С.Ж. ҳисобидан бартараф қилиниши ва ер майдонини ўз ҳолатига келтириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Урганч тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.



Бўлим давлат ижрочиси М.Рўзметов томонидан жавобгар С.Ж.га ноқонуний қурилмани ўз ҳисобидан бузиб олиши лозимлиги ҳақида бир неча маротаба тушунтириш ва огоҳлантиришлар берилган. Шунга қарамасдан, жавобгар томонидан ноқонуний қурилма ихтиёрий равишда бартараф этилмаган.

Шундан сўнг, жавобгар С.Ж. суд қарори ижросини таъминламаганлиги ва давлат ижрочисининг қонуний талабини бажармаганлиги учун унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунининг 82-моддаси тартибида базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, яъни 2.060.000 сўм жарима суммаси қўлланилди ва олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида ўзбошимчалик билан қурилган қурилма бартараф этилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: