USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Хоразм вилоятида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

90 марта
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Хоразм вилоятида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Урганч шаҳридаги вилоят Халқ қабулхонаси биносида Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Б. Маматкаримов бошчилигида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган ушбу қабулда Хоразм вилояти прокуратураси, “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм ҳудудий филиали масъуллари, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.

Истеъмолчиларнинг табиий ва суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларнинг аксариятига жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда амалий ёрдам кўрсатилди. Вақт талаб этиладиган мурожаатлар эса алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Таъкидлаш жоизки, бундай сайёр қабуллар аҳоли билан очиқ ва бевосита мулоқотни таъминлаб, жойлардаги муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: