USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланган шахслар фош этилди

127 марта
Хоразмда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланган шахслар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида навбатдаги қонунбузарликлар аниқланди:

Янгибозор тумани: Табиий газ ўғрилиги
Департаментнинг Янгибозор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ғ.А. “Обод” МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ҳеч қандай рухсатсиз, ўзбошимчалик билан уланиб олган. Натижада давлат манфаатларига 147,3 млн сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.

Бошқа ҳудудий ўрганишлар
Вилоят миқёсида ўтказилаётган рейд тадбирлари давомида тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли хонадонларида энергия ресурсларидан тижорат мақсадида ноқонуний фойдаланиш, ҳисоблагичларга ташқаридан таъсир ўтказиш ҳолатлари бўйича назорат кучайтирилган.

Қонуний жазо муқаррар
Мазкур аниқланган ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган:
• 169-модда (Ўғрилик);
• 185-2-модда (Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш).

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: