USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Бизда босим йўқ – Элдор Шомуродов

73 марта
Бизда босим йўқ – Элдор Шомуродов

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Португалияга қарши бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-тур учрашуви олдидан жамоа босимни ҳис қилмаётганини ва майдонга яхши натижа учун чиқишини айтди. Бу ҳақда Шомуродов ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида сўз очди.

“Албатта, бизда босим йўқ. Шу сабабли ўйинда Португалияга нисбатан биз учун осонроқ кечиши мумкин, деб ўйлайман. Жамоамизда яхши муҳит шаклланган. Биринчи учрашувдан кейин ўзимизга бўлган ишонч ҳам ортди. Биз Жаҳон чемпионатидаги дебютимизни амалга оширдик ва энди яхши натижа учун майдонга чиқамиз”,  дейди Шомуродов.

Шунингдек, у рақибнинг биринчи турдаги натижаси ҳақида ўйламаётганликларини билдирди.

“Биз Португалиянинг биринчи турдаги ўйини натижасига алоҳида эътибор қаратмадик. Ҳозир бу ҳақда ўйлаш вақти эмас. Балки учинчи турдан кейин буни муҳокама қилармиз, аммо ҳозир барча эътиборимиз бугунги баҳсга қаратилган”,  дейди терма жамоа сардори.

Шунингдек, Шомуродов Колумбияга қарши учрашувдаги хатолардан тегишли хулоса чиқарилганини ҳам қайд этди.

“Колумбияга қарши биринчи бўлимда мураббий кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмаганимиз айрим хатоларга сабаб бўлди. Эндиликда бундай камчиликларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Ўз ўйинимизни намойиш этиб, тўпни кўпроқ назорат қилиш ва голли вазиятлар яратишга интиламиз”,  дейди у.

Шу билан бирга Шомуродов жамоадаги руҳий ҳолат ҳақида ҳам фикр билдирди.

“Ҳаммаси яхши. Ҳаяжон бўлиши табиий, аммо майдонга чиққан дастлабки дақиқаларданоқ бу ҳиссиёт йўқолади”,  деди Шомуродов.

Элдор Аббосбек Файзуллаев билан ўзаро ҳамжиҳатлик юқори даражада эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Португалия ва Ўзбекистон учрашуви бугун, 23 июнь куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади. Баҳсни марокашлик ҳакам Жалол Жаед бошқариб боради.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: