USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шомуродовнинг голи ЖЧ–2026 гуруҳ босқичидаги энг чиройли гол деб топилди

154 марта
Шомуродовнинг голи ЖЧ–2026 гуруҳ босқичидаги энг чиройли гол деб топилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига киритган голи 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилди. бу ҳақда FIFA хабар берди.

FIFA расмий сайтида гуруҳ босқичида қайд этилган энг сара 12 та гол ўртасида ўтказилган овоз бериш якунларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Конго Демократик Республикаси дарвозасига киритган голи мухлислар томонидан энг яхши деб эътироф этилди.

Шомуродов ушбу овоз беришда футболнинг энг йирик юлдузлари — Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниорнинг голларини ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур гол Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатидаги дебют иштирокидаги энг ёрқин эпизодлардан бири сифатида баҳоланган эди. FIFA аввалроқ ушбу вазиятга: 

“Сантиметригача аниқ ҳисобланган ва мукаммал ижро этилган зарба” дея таъриф берган эди.

Бу муваффақият Элдор Шомуродов учун шахсий ютуқ бўлиш билан бирга, Ўзбекистон футболи тарихидаги яна бир муҳим саҳифа сифатида қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур гол киритилган баҳсда Ўзбекистон Конго Демократик Республикасига 3:1 ҳисобида мағлубиятга учраганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: