USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Нью-Йоркдаги тутун сабаб ЖЧ финали қолдириладими?

100 марта
Нью-Йоркдаги тутун сабаб ЖЧ финали қолдириладими?

Канададаги ўрмон ёнғинлари оқибатида Нью-Йорк шаҳри ва унинг атрофида ҳаво сифати ёмонлашганига қарамай, 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалини бошқа кунга қолдириш режалаштирилмаган. Бу ҳақда “The National” нашри хабар берди.

Манбага кўра, ҳаво сифати билан боғлиқ муаммолар финал учрашуви ўтказиладиган Нью-Жерси штатидаги Ист-Ратерфорд шаҳрига жиддий хавф туғдирмаяпти. Бироқ атмосферадаги ҳаво одатдагидек тоза бўлмаслиги қайд этилмоқда.

Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари туфайли юзага келган қалин тутун Нью-Йорк шаҳрини қоплаган. IQAir маълумотларига кўра, Нью-Йоркда ҳаво сифати индекси (AQI) аввал 179 бўлган бўлса, ҳозирда 208 ни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич “жуда зарарли” даража сифатида баҳоланади.

Нью-Йорк губернатори Кэти Хокул ҳам ўрмон ёнғинлари туфайли пайдо бўлган тутун ва юқори ҳароратнинг биргаликдаги таъсири штатдаги ҳаво сифатига салбий таъсир кўрсатаётгани ҳақида огоҳлантирган. У аҳолини ноқулай об-ҳаво шароитларига жиддий ёндашиш ва саломатлигини диққат билан кузатиб боришга чақирган.

Шунга қарамай, Жаҳон чемпионати финали белгиланган режа асосида ўтказилади. Ҳал қилувчи баҳсда Испания ва Аргентина терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Учрашув 19 июль куни (Тошкент вақти билан соат 23:55 да бошланади) АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги “МетЛайф” стадионида бўлиб ўтади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: