USD: 11,818 so'm EUR: 13,788 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,119 so'm CNY: 1,758 so'm KZT: 26 so'm TRY: 246 so'm AED: 3,217 so'm USD: 11,818 so'm EUR: 13,788 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,119 so'm CNY: 1,758 so'm KZT: 26 so'm TRY: 246 so'm AED: 3,217 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Брэд Питт Неймарга “актёрлик сабоғи”ни беришини айтди

35 марта
Брэд Питт Неймарга “актёрлик сабоғи”ни беришини айтди

2026 йилги Жаҳон чемпионатини кузатган америкалик актёр Брэд Питт футболчиларнинг майдондаги симуляцияларини танқид қилди ва бразилиялик юлдуз Неймарга актёрлик бўйича сабоқ беришини айтди. Бу ҳақда актёр “Esquire” нашри берган интервьюсида сўз очди. 

“Мен симуляция бўйича курс ўқитишни бошламоқчиман, чунки бу йигитлар жуда ёмон. Бу мен кўрган энг ёмон актёрлик маҳоратларидан бири. Симуляция ўйиннинг бир қисми эканини тушунаман, лекин уларга ёрдам керак”, дейди Питт.

62 ёшли, икки карра “Оскар” мукофоти совриндори Неймарнинг майдондаги ҳаракатларини ҳам танқид қилди.

“Мен Неймардан бошлайман. У майдонда қанчалик моҳир бўлмасин, унга ёрдам керак. Мен унга қоидабузарликни қандай қилиб тўғри “сотиш”, яъни буни ишонарли тарзда ва эҳтиёткорлик билан бажаришни кўрсатаман. Бунинг учун менда бутун бир машғулот дастури бор”, дейди актёр ҳазиломуз тарзда.

Маълумот учун, Неймар 2026 йилги Жаҳон чемпионатида икки марта майдонга тушган ва турнирда болдиридан олган жароҳати билан ўйнаганди. У мамлакат терма жамоаси сафида 130 та учрашув ўтказиб, 80 та гол урган. У терма жамоа билан 2016 йилги Олимпиадада чемпион бўлган, 2012 йилги Олимпиада ва 2021 йилги Америка Кубогида кумуш медалини қўлга киритган. Шунингдек, 2013 йилги Конфедерациялар Кубогида ғолиб чиққан.

Неймар ҳали профессионал фаолиятини якунлашни режалаштирмаяпти. Унинг “Сантос” билан шартномаси 2026 йил 31 декабрга қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 34 ёшли Неймар Бразилия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: