Хоразмлик Зуҳра Иброҳимова Ўзбекистон рекордини янгилади
Сегодня, 15:37
27 марта
Хоразмлик Зуҳра Иброҳимова Ўзбекистон рекордини янгиладиПрезидент Олимпиадасида оғир атлетика бўйича хотин-қизлар ўртасида 40 кг вазн тоифасида дастлаб кўтариш (рывок) беллашувлари якунланди. Хоразм вакиласи Зуҳра Иброҳимова ғолиб бўлиб, Ўзбекистон рекордини ўрнатди.
Ҳамюртимиз штангани 51 кг вазн билан кўтариб, рақибларидан ўзиб кетди ва мамлакат рекорди муаллифига айланди.
Беллашув натижалари:
🥇 1-ўрин — Зуҳра Иброҳимова (Хоразм вилояти) — 51 кг, Ўзбекистон рекорди
🥈 2-ўрин — Шаҳризода Шомуродова (Қашқадарё вилояти) — 50 кг
🥉 3-ўрин — Ифора Истамова (Бухоро вилояти) — 33 кг
Ғолиб ва иккинчи ўрин соҳиби ўртасидаги фарқ бор-йўғи 1 кг бўлгани беллашув қизиқарли ўтганини кўрсатади.
“Хоразм бугун” таҳририяти Зуҳра Иброҳимовани улкан ғалаба ва янги рекорд билан табриклайди ҳамда унга келгуси мусобақаларда ҳам омад тилайди!







