USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм шарафи яна дунё саҳнасида: Индира Қаландарона — 2 карра жаҳон чемпиони

472 марта
Хоразм шарафи яна дунё саҳнасида: Индира Қаландарона — 2 карра жаҳон чемпиони

2025 йил декабрь ойида Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бўлиб ўтган “World All Style Karate Cup 2025” халқаро мусобақаси Хоразм спорт тарихи учун унутилмас воқеага айланди. Ушбу нуфузли жаҳон беллашувида Хоразм вилояти фарзанди, Ўзбекнинг асл Тоиприси — Индира Қаландарона барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди ва 2 карра жаҳон чемпиони деган шарафли унвонга яна бир бор сазовор бўлди.



Ирода билан йўғрилган чемпионлик

Индира Қаландаронанинг бугунги зафари — йиллар давомидаги меҳнат, тоқат ва мустаҳкам ироданинг ёрқин самарасидир. У фаолияти давомида:

  • 🥇 2 карра жаҳон чемпиони,
  • 🥇 2 карра Осиё чемпиони,
  • 🥇 5 карра Ўзбекистон чемпиони

деган юксак натижаларни қайд этган. Бу рақамлар ортида эса оғир машқлар, сабр-бардош ва Ватан шарафини ҳамиша биринчи ўринга қўйган жасорат ётади.


Бу фақат спорт ғалабаси эмас

Индира Қаландаронанинг навбатдаги жаҳон чемпионлиги — бу фақат спорт майдонидаги ютуқ эмас. Бу — ҳаётдаги синовлар, ноҳақлик ва босимлар қаршисида ҳам виждонга содиқ қолишнинг ғалабасидир.

Маълумки, у айрим ҳолатларда асоссиз айбловлар ва босимлар билан тўқнаш келган. Бироқ Индира Қаландарона “мен бировларга туҳмат қилмайман” деган қатъий позициядан чекинмади, ёлғон кўрсатма беришдан бош тортди ва ростгўйлик йўлини танлади. Бугун эса ҳаётнинг ўзи адолатни тиклади — у яна жаҳон чемпиони сифатида дунё саҳнасида турибди.

Хоразм ифтихори — янги авлод тимсоли

Индира Қаландарона — бугунги Хоразм ёшларининг, айниқса қизларнинг ишонч, матонат ва орзу сари қадам ташлаш рамзига айланди. Унинг ғалабаси юртдошларимизга шундай ҳақиқатни яна бир бор эслатди:
виждонли инсон, адолатли йўлни танлаган шахс барибир ютади.

Ушбу зафар нафақат Хоразм вилояти, балки бутун Ўзбекистон учун катта ифтихордир. Давлат байроғимизни халқаро майдонда баланд кўтарган бундай жасур қизлар — Янги Ўзбекистоннинг ҳақиқий қаҳрамонларидир.


Изоҳ қолдириш

    • ГУЛНОРА 16 Dekabr 2025 15:35
      ОМАД СЕНГА ХАМИША ЁР БЎЛСИН
    • Indira Qalandarova 28 Dekabr 2025 14:55
      Rahmat hammaga etibor uchun!

Мавзуга алоқадор: