USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм яна бир нуфузли спорт мусобақасига мезбонлик қилади

230 марта
Хоразм яна бир нуфузли спорт мусобақасига мезбонлик қилади

Хоразм вилояти яна бир йирик спорт тадбирига тайёргарлик кўрмоқда. Урганч шаҳрида U20 ёш тоифаси бўйича юнон-рум, эркин ва аёллар кураши бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақа 2026 йил 9–15 март кунлари давомида ўтказилиб, унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган иқтидорли ёш полвонлар иштирок этади. Спортчилар ғолиблик учун беллашиб, ўз маҳорат ва тайёргарлигини намойиш этади.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ушбу мусобақа ёш спортчилар учун катта аҳамиятга эга. Чунки бундай йирик мусобақалар орқали улар тажриба тўплаб, келажакда халқаро майдонларда юртимиз шарафини ҳимоя қилишга тайёргарлик кўради.

Шу билан бирга, мусобақа Хоразм вилоятида спортни янада оммалаштириш, ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш ва миллий кураш мактабларини ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Барча спорт мухлислари ва кураш ихлосмандлари Урганч шаҳрида бўлиб ўтадиган ушбу қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой мусобақани томоша қилишга таклиф этилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: