USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Улар билан дўст бўлишимиз керак” — Шавкат Мирзиёев Афғонистон билан ҳамкорликда ишлаш зарурлигини айтди

97 марта

“Улар билан дўст бўлишимиз керак” — Шавкат Мирзиёев Афғонистон билан ҳамкорликда ишлаш зарурлигини айтди

Манба: Prezident matbuot xizmati
Ўзбекистонликлар афғонлар билан дўст бўлиб, ҳамкорликда ишлаши зарур. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 24 апрель куни ўтказилган Тошкент шаҳридаги йиғилишда айтиб ўтди

“Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида йиғилишда дастлаб Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Афғонистонга эскпорт устида ишланаётганига тўхталгани аск этган.

“Афғонистонга инвестиция ва экспорт бўйича жуда қаттиқ тайёргарлик қиляпмиз”, деган ҳоким.
Фото: Президент матбуот хизмати
Кейин Шавкат Мирзиёев афғон халқи меҳнаткаш эканини айтиб, улар билан ҳамкорлик қилиш муҳимлини билдирган. 
“Улар билан дўст, биродар, қўшни, оғайни бўлишимиз керак. Бу меҳнаткаш халқ. Уларнинг маданияти жуда юқори. Шунинг учун мен сизларни даъват қиляпманки, ёнимизда бу икки томонга ҳам, уларга ҳам, бизга ҳам манфаат келтиради”, деган давлат раҳбари.
Йиғилишда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Афғонистон билан 1 миллиард долларлик экспорт шартномаси тузилганини билдирган. Шундан 600 миллион долларлик товар ва хизматлар экспорти 2026 йилнинг ўзида амалга оширилиш режа қилинган.
Фото: Президент матбуот хизмати
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов йиғилиш якунида телеканал мухбирига интервью берган. Ҳоким Афғонистон Ўзбекистон экспорти учун янги бозор сифатида кўрилаётганига тўхталган.

“Сурхондарё Афғонистон билан чегарада жойлашган. Биз бу мамлакат имкониятларидан ҳаммадан ҳам кўпроқ фойдаланишимиз мумкин. Бу йил 1 миллиард долларлик экспортни амалга оширишимиз керак. Шунинг 50 фоизини Афғонистон ташкил қилади. Биз ҳамкорликда ишлаяпмиз. Афғонистондаги мавжуд маҳсулотларни олиб, реекспорт қилиш орқали янги бозорларга етказиш масаласида ишлар боряпти. Ўз навбатида Афғонистон ички бозорларини қоплаш учун талаб этиладиган импорт маҳсулотлари бозорини кенгайтириш кўзда тутилган”, деди ҳоким.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: