USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Энг яхши ижодкорларга ҳар ой 5 млн сўмдан қалам ҳақи берилади

92 марта

Энг яхши ижодкорларга ҳар ой 5 млн сўмдан қалам ҳақи берилади

Манба: Prezident matbuot xizmati
Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувда ижодкорларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этишни таклиф қилди.

Давлат раҳбари ташаббусига кўра, эндиликда ҳар йили “Миллий ижодкорлар қурултойи” ўтказилади. У 21 та ижодий бирлашманинг ўзига хос йиллик ҳисоботи вазифасини бажаради. Қурултой доирасида йил давомида энг яхши натижа кўрсатган ижодкорларнинг бадиий кечалари ташкил этилиб, улар муносиб тақдирланади.


Таъкидланишича, мусиқа йўналишида камида 10 та қўшиқ ёки мусиқа асари яратган, “Халқ артисти”, “Хизмат кўрсатган артист” унвонларини олган ёки халқаро танловлар ғолиби бўлган, асарлари мамлакат ва хорижий саҳналарда ижро этилаётган қўшиқчи, созанда ва композиторлар рағбатлантирилади.
Адабиёт соҳасида эса эътироф этилган бадиий китоб муаллифлари, асарлари 50 минг нусхадан ортиқ чоп этилган, театр ва кинода саҳналаштирилган ёки шеърлари машҳур қўшиқларга айланган шоир, ёзувчи ва драматурглар тақдирланади.
Совриндорларга бир йил давомида ҳар ой 5 миллион сўмдан қалам ҳақи тўланади. Шунингдек, улар Ўзбекистон бўйлаб самолёт, поезд ва жамоат транспортидан бепул фойдаланиш, ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида бепул даволаниш ҳуқуқига эга бўлади. Бундан ташқари, улар учун маҳорат мактаблари ва ижод уйлари ташкил этилади.
Учрашувда совриндорлар кейинги йилларда ҳам ижодий фаолиятини давом эттириб, янги натижаларга эришса, мазкур имтиёзлардан фойдаланишни давом эттириши ҳақидаги таклиф ҳам илгари сурилди. Президент ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: