Таниқли журналист Озод Ҳамидхўжаев вафот этди
Сегодня, 18:00
5 марта
Таниқли журналист Озод Ҳамидхўжаев вафот этдиБугун, 28 октябрь куни таниқли журналист, “Таҳлилнома” кўрсатуви бошловчиси ва “Ўзбекистон 24” телеканалининг собиқ раҳбари Озод Ҳамидхўжаев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси хабар берди.
Уюшма жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.
Озод Ҳамидхўжаев ким эди?
Озод Ҳамидхўжаев кўп йиллар давомида “Ўзбекистон” телеканалида эфирга узатилган “Таҳлилнома” кўрсатувини олиб борган. Бу дастур орқали у кенг томошабинлар оммасига танилган.
Журналист, шунингдек, “Ахборот” информацион дастурининг бош муҳаррири лавозимида ҳам фаолият юритган.
2017 йил май ойида янги ташкил этилган “Ўзбекистон 24” телеканалига директор этиб тайинланган ва ўша йилнинг август ойигача каналга раҳбарлик қилган. Кейинчалик телеканалда шарҳловчи сифатида ишлашни давом эттирган.
“Хоразм бугун” таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ва ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Аллоҳ раҳмат қилсин!
Манба: Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси
#ОзодҲамидхўжаев #журналист #Таҳлилнома #Ўзбекистон24 #ХоразмБугун