USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистоннинг қаерида ичимлик суви билан таъминланиш даражаси энг пастлиги маълум қилинди

662 марта
Ўзбекистоннинг қаерида ичимлик суви билан таъминланиш даражаси энг пастлиги маълум қилинди

2025 йил июль ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 81,5 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” ахборот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳри 98,4 фоиз кўрсаткич билан етакчи ўринни эгаллаб турибди. Энг паст натижа эса Қашқадарё вилоятида қайд этилган — бу ерда аҳолининг бор-йўғи 61,2 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган.

Ҳудудлар кесимида кўрсаткичлар қуйидагича:
  • Андижон вилояти — 92 фоиз
  • Бухоро вилояти — 74,3 фоиз
  • Фарғона вилояти — 82,5 фоиз
  • Жиззах вилояти — 75,3 фоиз
  • Навоий вилояти — 85,8 фоиз
  • Наманган вилояти — 87 фоиз
  • Қашқадарё вилояти — 61,2 фоиз
  • Самарқанд вилояти — 78,6 фоиз
  • Сурхондарё вилояти — 66,5 фоиз
  • Сирдарё вилояти — 87,7 фоиз
  • Тошкент вилояти — 79,9 фоиз
  • Хоразм вилояти — 91,6 фоиз
  • Тошкент шаҳри — 98,4 фоиз
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 74,2 фоиз
2025 йил бошида ҳам Қашқадарё вилояти марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси бўйича охирги ўринда эди.

Тошкент шаҳар туманлари кесимида ҳам таъминланиш даражалари эълон қилинди.

“Oʻzbekiston 24” телеканалида маълум қилинишича, аҳолини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш мақсадида ҳозирга қадар 35 трлн сўм маблағ ажратилган. Президент шу йил март ойида ўтказган йиғилишида, 2025 йилда 1619 километр ичимлик суви тармоқлари қурилиши режалаштирилганини маълум қилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: