USD: 11,910 so'm EUR: 13,589 so'm RUB: 152 so'm GBP: 15,889 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 25 so'm TRY: 255 so'm AED: 3,242 so'm USD: 11,910 so'm EUR: 13,589 so'm RUB: 152 so'm GBP: 15,889 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 25 so'm TRY: 255 so'm AED: 3,242 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда тадбиркорларга ноқонуний жарима қўллаган мансабдорлар жавобгарликка тортилиши мумкин

203 марта
Ўзбекистонда тадбиркорларга ноқонуний жарима қўллаган мансабдорлар жавобгарликка тортилиши мумкин

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий санкцияларни асоссиз қўллаган мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги” қонун лойиҳасида билдирилган.


Қонун лойиҳасига илова қилинган ҳужжатларда таъкидланишича, 2024 йил давомида суд инстанциялари тадбиркорларнинг 6 370 та шикоятини кўриб чиқиб, шундан 5 280 таси ёки 82 фоиздан ортиғи даъвогарлар фойдасига ҳал этилган. Бунинг натижасида 1,4 триллион сўмга яқин ноқонуний жарималар бекор қилинган.

Бу тенденция 2025 йилда ҳам давом этган. Ўтган олти ой ичида судларга 4 738 та шундай мурожаат келиб тушган. Уларнинг мутлақ кўпчилиги, яъни 3 755 та иш тадбиркорларнинг ғалабаси билан якунланиб, 3,1 триллион сўмдан ортиқ жарималарни бекор қилиш имконини берган. Санкцияларни асоссиз қўллаш ҳолатлари ҳамон юқори даражада қолмоқда.
Қайд этилишича, асосий муаммо — амалдаги қонунчиликдаги бўшлиқ, яъни мансабдор шахсларнинг бундай ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун тўғридан тўғри маъмурий жавобгарлик мавжуд эмас.

Жавобгарликнинг йўқлиги назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари вакиллари кўпинча тадбиркорларга нисбатан ҳеч қандай шахсий жавобгарликдан қочган ҳолда асоссиз равишда молиявий санкцияларни қўллашига олиб келади, дейилади лойиҳанинг тушунтириш хатида.
Ушбу ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этиш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни янги 241-11-модда “Тадбиркорлик субъектларига асоссиз жарима солиш” билан тўлдириш таклиф этилган.

Таклиф этилаётган нормага кўра, агар мансабдор шахс томонидан тадбиркорга солинган молиявий жаримани суд ноқонуний деб топса, жазо мансабдор шахснинг ўзига нисбатан қўлланилади. Давлат хизматчиси учун жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 20 бараваридан 40 бараваригача (8,24 млн сўмдан 16,48 млн сўмгача) бўлади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: