USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Оилавий ажримларнинг қарийб учдан бири 30 ёшгача бўлганлар орасида рўй берган

85 марта

Оилавий ажримларнинг қарийб учдан бири 30 ёшгача бўлганлар орасида рўй берган

2024 йилда 271 776 та никоҳ тузилган бўлса, шу даврда никоҳдан ажралишлар сони 45 135 тани ташкил этган. Ўтган йилда никоҳдан ажралишларнинг 28,5 фоизи 30 ёшгача бўлган шахсларга тўғри келган.
 
Сенат ялпи мажлисида маълум қилинишича, никоҳдан ажралишларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри (5 913 та), Фарғона (4 800 та), Андижон (4 781 та) ва Самарқанд вилоятларида (4 599 та) кузатилган.

Жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида 95 275 та никоҳ тузилган бўлиб, никоҳдан ажралишлар сони 23 338 тани (24 фоизни) ташкил этган ҳолда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 фоизга (871 тага) ортган. Республиканинг 112 та туман ва шаҳрида никоҳдан ажралишлар сони ўсган.

Никоҳдан ажралишларнинг сабабларини таҳлил қилиш олдини олиш мумкин бўлган ҳолатлар ҳам борлигини кўрсатмоқда.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 2024 йилда никоҳдан ажратишга доир 32 217 та ариза қаноатлантирилган, шундан 17 535 та ҳолатда (54 фоиз) характер тўғри келмаслиги, 1 807 та ҳолатда (6 фоиз) бошқа никоҳ муносабатига киришганлиги, 1 222 та ҳолатда (4 фоиз) оилага тайёр эмаслиги, 1 033 та ҳолатда (3 фоиз) ўзаро ишончсизлик сабаб қилиб кўрсатилган.

Бундан ташқари, 2024 йилда ФҲДЁ органларида 7 499 та оила ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли ажратилган

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: