USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Саида Мирзиёева Самарқандда янгитдан очиладиган Болалар кутубхонаси концепцияси билан танишди

177 марта

Саида Мирзиёева Самарқандда янгитдан очиладиган Болалар кутубхонаси концепцияси билан танишди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Самарқандда янгитдан очилиши кўзда тутилган Болалар кутубхонаси концепцияси билан танишди.
Кутубхона 1911 йилда барпо этилган тарихий бинода жойлашади. Тошкентдаги кутубхона сингари ушбу иншоот ҳам маданий ўзига хослиги ва давр руҳи сақланган ҳолда, эҳтиёткорлик билан реставрация қилинади.
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Ушбу кутубхона болалар, ўсмирлар, уларнинг ота-оналари ва устозлари учун чинакам ижодий масканга айланиши қайд этилган. Лойиҳада инклюзивликка алоҳида эътибор қаратилган: кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун аудиофонд ташкил этиш режалаштирилган.
Кутубхона фонди ўзбек, инглиз ва рус тилларида жами 120 000 жилд китобни ўз ичига олади.
“Бу Самарқанд аҳли учун ажойиб, маънавий бойликка тўла жозибадор маскан бўлиши шубҳасиз. Лойиҳага муваффақият тилаб қоламан”, деб ёзди Саида Мирзиёева.
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
2023 йилда Саида Мирзиёева янгиланган Республика болалар кутубхонасини бориб кўрганди. Кутубхона ўзбек ва жаҳон болалар адабиётига оид 180 минг китоб фондига эга. Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланилаётгани ходимлар ишини енгиллаштириб, китобхон болаларга қўшимча қулайлик яратган. Жумладан, ташриф буюрувчилар махсус ID-карта олади. У орқали китобхонларни рўйхатга олиш, китоб олиш ва топшириш жараёнлари электрон тарзда ташкил этилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: