USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ван И Ўзбекистонга келади

80 марта

Ван И Ўзбекистонга келади

Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддиннинг таклифига биноан Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И 2025 йилнинг 19-22 ноябрь кунлари ушбу уч давлатга ташриф буюриб, Ташқи ишлар вазирлари билан стратегик мулоқотлар ўтказади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нинг хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Хитой раиси Си Цзиньпиннинг 3 давлат етакчилари билан эришган умумий келишувларини амалга ошириш мақсадида Ташқи ишлар вазири Ван И ушбу мамлакатларга ташриф буюриб, мавқедошлари билан стратегик мулоқот ўтказади. Вазирлар икки томонлама муносабатлар, шунингдек, томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашади.


Хитой томони фикрича, ташриф “Хитой - Марказий Осиё” иккинчи саммити якунлари ҳамда Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Тошкент, Бишкек, Душанбе ўртасидаги умумий келишувларни тўлиқ амалга ошириш имконини беради, сиёсий ўзаро ишонч ва анъанавий дўстликни мустаҳкамлашга кўмаклашади, “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги юқори даражадаги ҳамкорликни чуқурлаштиради, шунингдек, “Хитой – Марказий Осиё” ҳамжамиятини барпо этишга кўпроқ ижобий ҳисса қўшади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: