USD: 12,014 so'm EUR: 13,650 so'm RUB: 160 so'm GBP: 15,841 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,271 so'm USD: 12,014 so'm EUR: 13,650 so'm RUB: 160 so'm GBP: 15,841 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,271 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Қирғизистонга электр етказиб беради

90 марта

Ўзбекистон ва Қозоғистон Қирғизистонга электр етказиб беради

Олмаота шаҳрида ўтган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика ҳамда сув хўжалиги вазирлари йиғилишида сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик параметрлари ва ўзаро қўллаб-қувватлаш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, томонлар Тўхтагул сувомборидаги мураккаб вазиятни ҳисобга олган ҳолда, ўзаро электр энергияси етказиб бериш орқали бир-бирларини қўллаб-қувватлаш, иситиш мавсумини муваффақиятли ўтказиш ва келгуси вегетация мавсумига тайёргарлик кўриш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга қарор қилган.

Бунда Қозоғистон ва Ўзбекистон куз-қиш мавсумида Қирғизистонга электр энергияси етказиб беришга тайёрлигини тасдиқлаган. Бу Қирғизистон томонига қишда электр ишлаб чиқариш ҳажмини камайтириш ва Тўхтагул сувомборида сув тўплаш имконини беради. Жамғарилган ҳажм вегетация даврида жанубий ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги ерларини барқарор суғоришни таъминлаш учун Қозоғистон ва Ўзбекистонга йўналтирилади.
Бундан ташқари, минтақада истеъмолни камайтириш ва энергияни тежаш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўриш тўғрисида келишувга эришилган.
“Музокаралар иштирокчилари ҳамкорликдаги ишлар яхши қўшничилик руҳида олиб борилаётгани ва бутун Марказий Осиёда энергетика хавфсизлиги ва барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилганини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон томони транзит, етказиб бериш ва энергия тизимини мувозанатлаш учун техник шартларни таъминлашга тайёрлигини тасдиқлади”, дейилади хабарда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: