USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ортиқча дори ёзиш ҳолатлари 40 фоизга камайди

237 марта

Ортиқча дори ёзиш ҳолатлари 40 фоизга камайди

Президент Шавкат Мирзиёев Рақамли соғлиқни сақлаш маркази ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиаллари фаолияти билан танишди.
Охирги бир йилда мамлакатимизда тиббиётни рақамлаштириш ишлари бутунлай янги босқичга кўтарилди. Бу ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида Рақамли соғлиқни сақлаш маркази очилди.
Ушбу марказнинг Самарқанддаги филиалида олиб борилаётган ишлар давлатимиз раҳбарига тақдимот қилинди. Вилоятдаги тиббиёт муассасаларида рақамлаштириш ишларининг бориши, касалликлар, беморлар ва дори воситалари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ҳамда уларга ишлов бериш учун қўлланилаётган дастурий ечимлар ва сунъий интеллект технологиялари, буларнинг барчаси амалда қандай натижалар бераётгани тўғрисида батафсил ахборот берилди.


Жумладан, соҳада DMED ягона электрон ахборот платформаси ишга туширилиб, унга 36 миллион нафардан зиёд аҳолининг тиббий маълумотлари киритилди. Тез тиббий ёрдам хизматида электрон бошқарув йўлга қўйилиб, чақириқларга етиб бориш вақти қисқармоқда.

Шунингдек, “Электрон рецепт” тизими фаолиятининг йўлга қўйилиши натижасида ортиқча дори ёзиш ҳолатлари 40 фоизга камайди, дори воситаларининг айланмаси шаффофлашди.
Мамлакат бўйлаб давлат тиббиёт муассасалари замонавий ахборот-коммуникация жиҳозлари билан таъминланди, ягона рақамли инфратузилма шакллантирилди. Уч мингдан ортиқ тиббиёт муассасаси локал тармоқ билан таъминланди. Минглаб янги компьютерлар харид қилиниб, техник база янгиланди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: