USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тошкентда бир марта сунъий ёмғир ёғдириш неча минг долларгача харажат талаб қиланади?

800 марта
Тошкентда бир марта сунъий ёмғир ёғдириш неча минг долларгача харажат талаб қиланади?

Ўзгидромет Тошкент шаҳрида сунъий ёмғир ёғдириш технологиясини жорий этиш бўйича фуқаролардан биридан тушган мурожаатни кўриб чиқди. Бу ташаббус ҳавони тозалаш, ифлосланиш даражасини камайтириш ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида билдирилган.


Экологик қўмита маълумотларига кўра, охирги йилларда ифлосланиш даражаси 150–200 мкг/м³гача кўтарилиб, «соғлиққа хавфли» даражада бўлган. Мурожаатчи Жаҳонгир Раимжонов томонидан таклиф этилган технология Хитой, БАА, АҚШ каби давлатларда самарали қўлланилаётгани қайд этилди.

Бироқ Ўзгидромет бу амалиётни амалга ошириш учун муайян табиий ва техник шартлар кераклигини таъкидлади. Жумладан, булутларнинг мавжудлиги, ҳарорат ва намлик даражаси белгиланган меъёрда бўлиши лозим. Тошкентда бу каби шартлар асосан баҳор ва куз ойларида кузатилади.

Сунъий ёмғирдан кейин ҳаводаги ифлос моддалар 20–40 фоизгача камайиши мумкин. Масалан, 2025 йил 4 ноябрдаги ёмғирдан сўнг Тошкентда ифлосланиш даражаси 60–70 мкг/м³ дан 5–10 мкг/м³ гача пасайган.

Шу билан бирга, технология жуда қиммат — бир операция 25–50 минг долларга тушади. 1990 йилларда Тошкентда байрамлар пайтида ёмғирсиз об-ҳаво таъминлаш учун 1 млн доллар сарфлангани қайд этилган.

Ўзгидромет директори Шерзодхон Хабибуллаев томонидан имзоланган жавоб хатида сунъий ёмғир ёғдириш технологиясининг афзалликлари қаторида ҳаво тозаланиши ва саломатликка ижобий таъсир қайд этилса, хавф сифатида вақтинчалик самара, ёмғирнинг нотекис тақсимланиши ва кимёвий моддаларнинг тупроққа таъсири санаб ўтилган.

Шу боис, Ўзгидромет лойиҳани техник-иқтисодий асослаш, пилот тарзда синаш ва халқаро ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширишни таклиф этмоқда. Лойиҳа 2026–2030 йилларга мўлжалланган атмосфера ҳавосини яхшилаш дастури доирасида кўриб чиқилиши мумкинлиги қайд этилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: