USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Энди мол-мулкни сотиш, ижарага бериш ва мерос қолдириш осонлашади

108 марта

Энди мол-мулкни сотиш, ижарага бериш ва мерос қолдириш осонлашади


Жорий йилда 400 мингта якка тартибдаги уй UZKAD тизимига киритилади. Натижада мол-мулкни сотиш, ижарага бериш, мерос қолдириш, гаровга қўйиш каби жараёнлар осонлашади. Бу ҳақда бугун, 29 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёевга ер ҳисобини юритиш ва кадастр хизматини ривожлантириш бўйича қилинган ишлар ҳамда келгусидаги вазифаларга оид тақдимот билан танишиш чоғида маълум қилинди.
Қайд этилишича, келгусида 6 миллион 300 мингдан зиёд барча якка тартибдаги уйлар ушбу тизимда акс эттирилади.
Маълум қилинишича, кўп жойларда кўчмас мулкнинг кадастр қиймати билан ҳақиқий бозор баҳоси ўртасида катта фарқ бор. Бу ҳуқуқий муносабатларда ва савдоларда номутаносибликни келтириб чиқаряпти. Шу боис Ўзбекистон Президентининг 5 мартдаги фармонига мувофиқ, кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизими жорий этилмоқда. Бунинг учун Кадастр агентлигида Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази очилди. Унга 40 миллиард сўм ажратилиб, малакали мутахассислар жалб қилинди ва амалий ишлар бошлаб юборилди.
Оммавий баҳолаш бу йил Тошкент шаҳрида бошланиб, кейинги йилларда Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда қолган ҳудудларда босқичма-босқич амалга оширилади.
Давлат раҳбари кадастр маълумотлари иқтисодий режаларни самарали белгилаш учун муҳим асос эканини таъкидлаб, бу соҳада яхлитлик ва аниқликни таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.  Бюрократияни кескин камайтириб, кадастр хизматлари сифатини ошириш, тадбиркорларга енгилликлар яратиш вазифаси қўйилди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 45 миллион гектарга яқин ер майдони бор. 2021 йилгача шундан бор-йўғи 1 миллион гектари давлат рўйхатидан ўтказилган эди. Сўнгги йилларда ягона тизим яратилиб, рақамлаштириш жорий этилгани натижасида 42 миллион гектар ер, яъни жами майдонларнинг 94 фоизи рўйхатдан ўтказилди. Жумладан, ўрмон ва сув фонди, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўлиқ давлат рўйхатига олинди. Транспорт, алоқа, геодезия, энергетика, йўл каби 13 турдаги давлат кадастри бўйича маълумотлар 100 фоиз шаклланди. Яна 7 та йўналиш бўйича ишлар якуний босқичда.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: