USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Талабалар учун якуний имтиҳонлар қачондан бошланиши айтилди

438 марта

Талабалар учун якуний имтиҳонлар қачондан бошланиши айтилди 

Ўзбекистондаги барча олий таълим ташкилотларининг талабалари учун якуний имтиҳонлар 2026 йилнинг 12 январь кунидан бошланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов томонидан жорий йилнинг 5 декабрь куни қабул қилинган “Барча олий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари талабалари ва ўқучиларининг қишки таътилини ташкил этиш ҳамда таътил даврини мазмунли ўтказиш тўғрисида”ги буйруғида сўз боради. 


Унга кўра, барча олий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларида (давлат, нодавлат, хорижий) қишки таътил даври жорий йилнинг 28 декабридан 2026 йил 10 январга (шу кун ҳам) қадар давом этади.

Шунингдек, 2025-2026 ўқув йили кузги семестри ўқув жараёнини давом эттириш ва фанлардан ўтказиладиган назоратларни белгиланган график асосида 2026 йилнинг 12 январидан ташкил этилиши кўзда тутилган. 

Вазир ўз буйруғида олий таълим ташкилотларининг ректорларига (директор) талабаларга 2025-2026 ўқув йили кузги семестри якуни бўйича ўтказиладиган якуний назорат ишлари билан боғлиқ барча маълумотларни етказишни буюрган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: