USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Эко-стикер ранги мос келмайдиган ҳудудга кирган ҳайдовчиларга жарима қўлланилади

350 марта
Эко-стикер ранги мос келмайдиган ҳудудга кирган ҳайдовчиларга  жарима қўлланилади

2026 йил 1 январдан Ўзбекистон шароитида эко-стикер, яъни «Экологик транспорт» тизими кучга кирмоқда. Эко-стикер ранги мос келмайдиган ҳудудга кирганда ҳайдовчиларга тегишли тартибда жарималар қўлланади. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХХ матбуот котиби Зойир Йўлдошев маълумот берди. Мутахассис жарималар миқдори ва уларнинг қўлланиши тартибига аниқлик киритмади.


—Эко-стикерлар уч хил — яшил, сариқ ва қизил рангда бўлади, — деди Зойир Йўлдошев. — Дастлаб машинаси сариқ ёки қизил стикер олган ҳайдовчи стикерлар рангини ўзгартириш ҳуқуқига эга. Мамлакатимиздаги барча ҳудудларда диагностик марказлар фаолияти йўлга қўйилган. Сариқ ёки қизил стикер олган фуқаролар транспорт воситаларини шу диагностик кўрикдан ўтказиб, стикерлари рангини ўзгартириши мумкин. Масалан, қизил стикерли автомашиналар тоза ҳудудга кирмоқчи бўлганида бевосита хабари бериб борилади. Чунки транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар ва ҳисоботлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида электрон тарзда юритиб борилади. Бу борада ягона электрон тизим мавжуд. Бугунги кунда марказий шаҳарларнинг аксарият қисмида дастурлаштирилган камералар ва кузатиш имконини берувчи бошқа воситалар мавжуд.

Мутахассис сўзларига кўра, эко-стикер ранги мос келмайдиган ҳудудга кирилганда ҳайдовчиларга тегишли тартибда жарималар қўлланади.

Изоҳ қолдириш

    • Xurrambek 23 Dekabr 2025 16:13
      Бу стикерни кайердан олишимиз мумкун

Мавзуга алоқадор: