USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“‘Роддом’ларда коррупцияга қарши қаттиқ курашяпмиз” — соғлиқни сақлаш вазири

273 марта

“‘Роддом’ларда коррупцияга қарши қаттиқ курашяпмиз” — соғлиқни сақлаш вазири

Ўзбекистондаги туғруқхоналарда коррупцияга қарши кураш кучайтирилган. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров 20 февраль куни Тошкент шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар берди “Дарё” мухбири. 
Вазирнинг айтишича, давлатга қарашли туғуруқ комплексларида коррупциянинг олдини олишга доимгидан ҳам қаттиқроқ эътибор қаратиляпти.

“Роддом”ларда коррупцияга қарши қаттиқ курашяпмиз. Бунда виждонан ёндашиш, тартиб, превентив усулларни қўллаяпмиз ва очиқлик сиёсатини олиб боряпмиз. Биз одамларга тиббиётни яқинлаштириш устида ишламоқдамиз. Барча ҳудудларда туғуруқ комплекслари бор. Уларда оддий туғуруқ бепул тарзда ўтказилади. Мураккаб ҳолат бўлса, вилоят ёки республика марказида алоҳида имтиёзлар берилади. Яъни йўлланма асосида туғуруқ жараёни амалга оширилади. Ўзи яшаб турган ҳудудда туғуруқ комплекси мавжуд фуқаролар ўша ерда бепул туғиши мумкин. Лекин бошқа туғуруқ комплексида, яъни республика даражасида оддий физиологик туғуруқни амалга оширмоқчи бўлса, уларга йўлланма ўзининг яшаш жойи бўйича берилади. Шунда ҳам туғуруқ бепул бўлади, деди вазир.

Асилбек Худаяров фуқароларда туғруқхона танлаш эркинлиги борлигини таъкидлади. Вазир сўзларига кўра, ҳозирда шаҳарларда янги туғуруқ комплекслари очилган ва уларда хизмат кўрсатиш пулли. 
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил бошида собиқ соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов туғруқхоналардаги “суюнчи пули”, “кесарча кесиш” учун белгиланган ставкаларни танқид қилганди. Бу иллатларга барҳам бериш кераклигини айтганди. 


Афсуски, шу ишларни амалга ошираётган айрим нопок шахслар туфайли бутун тизим шаънига доғ тушмоқда. Янги йилни тизимда “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қиламиз. Вазирликнинг махсус “Ишонч телефони” ташкил этилади. Шу билан бирга, ишонч телефони сифатида ўзимнинг шахсий рақамимни ҳам киритаман, деган у тиббиёт ходимлари билан йиғилишда.

Изоҳ қолдириш

    • Фарход 23 Fevral 2026 12:42
      Туғуруқ бепул бўлади, деди вазир. Лекин Урганч туман, Хоразм вилоят тугрикхоналарини бола тугдирганида норхоз учун даб пул олишадилар тугдиргани учун даб катта духтирга даб олишадилар манда хам булган у холатлар. Давлатнинг коррупсияга карши курашадиган ишончли ходимларини Хоразмдаги тугрикхоналарга бир хафта куйса 50-60 % духтир бушаб кетиши аник.

Мавзуга алоқадор: