USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда банклардан 500 долларгача валютани паспортсиз сотиб олишга рухсат берилиши мумкин

90 марта

Ўзбекистонда банклардан 500 долларгача валютани паспортсиз сотиб олишга рухсат берилиши мумкин

Манба: “Daryo” / Farrux Aliyev
Ўзбекистонда тижорат банкларида айрим операциялар бўйича миқдорий чегараларни ошириш режалаштирилмоқда. Хусусан, ички назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартиришларга кўра, айрим лимитлар 100 доллардан 500 долларгача оширилиши мумкин.

Марказий банк ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарори лойиҳасида банкларда жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимини кучайтириш назарда тутилган. Шу доирада қоидаларда белгиланган айрим миқдорий кўрсаткичлар қайта кўриб чиқилмоқда.


“Банк ва Мижоз” Telegram каналининг ёзишича, ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинса, эквиваленти 500 долларгача бўлган чет эл валютасининг нақд сотиб олинишида шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмаслиги мумкин.

Ҳужжатга мувофиқ, мижозларни идентификация қилиш тартиблари ҳам аниқлаштирилади. Банклар жисмоний шахсларни биометрик паспорт, ID-карта ёки рақамли идентификация орқали текшириши керак бўлади. Шунингдек, пул ўтказмалари ва бошқа молиявий операциялар бўйича маълумотларни янада батафсил қайд этиш талаблари кучайтирилмоқда.
Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтиб кучга киради. Ўзгартиришлар молиявий тизим шаффофлигини ошириш ва ноқонуний молиявий операцияларга қарши курашишни кучайтиришга қаратилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: