USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Умрага борган 170 дан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайтолмаётгани маълум қилинди

454 марта

Умрага борган 170 дан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайтолмаётгани маълум қилинди

Манба: “Dunyo” AA
Саудия Арабистонига умра зиёрати учун бориб, Ўзбекистонга қайта олмаётган 170 дан ортиқ фуқаро бор. Бу ҳақда 5 апрель куни “Дунё” ахборот агентлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, Бош консулхона дипломатлари айрим жисмоний шахслар орқали умра зиёратига келиб, қийин аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларининг муаммоларини жойида ўрганиш ҳамда улар билан суҳбатлашиш мақсадида Макка шаҳрида жойлашган “Канари ва Ал-Аям Elite” меҳмонхоналарига ташриф буюрди. Айни пайтда ушбу меҳмонхоналарда жами 170 нафардан ортиқ зиёратчи Ўзбекистонга қайтишни кутиб турибди.


Зиёратчиларнинг айтишича, улар 14 кунлик умра сафари доирасида турли гуруҳлар таркибида Саудия Арабистонига келган. Бироқ сафарни ташкил этган шахсларнинг ёлғон маълумотлари ва хатолари оқибатида улар ҳозирга қадар ватанга қайта олмаган.
Суҳбат давомида зиёратчилар ўзларининг оғир аҳволи ҳақида сўзлаб, гуруҳнинг катта қисми кекса ёшдаги инсонлардан иборат эканини таъкидлади. Улар орасида инфарктни бошидан ўтказган, қандли диабет, қон босими каби сурункали касалликларга чалинган ва доимий равишда дори-дармон истеъмол қиладиган шахслар борлиги ҳам қайд этилди.Зиёратчилар ватанга қайтиш масаласида Ўзбекистон ҳукуматидан амалий ёрдам сўради.
Ваколатхона вакиллари сўнгги йилларда умра зиёратини ташкил этиш учун тегишли рухсатномага эга бўлмаган айрим “туристик фирмалар” ва “жисмоний шахслар” томонидан тартибсиз сафарлар ташкил этилаётгани, бундай ҳолатлар кўплаб ватандошларнинг Мадина ва Жидда шаҳарларида ҳам турли мушкул вазиятларга тушиб қолишига сабаб бўлаётганини билдирди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: