USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси ходимлари чекиш ва дарахтларни кесиш учун жарима солишни бошлайди

140 марта
ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси ходимлари чекиш ва дарахтларни кесиш учун жарима солишни бошлайди

Сенаторлар айрим экологик ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколатини ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш департаментига ўтказишни назарда тутувчи қонунни маъқуллади.

Сенатнинг сешанба куни бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисида "Қўриқлаш фаолияти самарадорлиги оширилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун маъқулланди.
Ҳужжат жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар ва ташкилотларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш ҳамда қўриқлаш соҳасидаги давлат сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган.


Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳамда "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги, "Қўриқлаш фаолияти тўғрисида"ги, "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Хусусан, айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар, жумладан, жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, ноқонуний ов қилиш, дарахтларни кесиш ва бошқа экологик ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг масъул ходимларига ўтказилмоқда.

Шунингдек, техник қўриқлаш воситаларини лойиҳалаштириш ва уларга хизмат кўрсатиш учун рухсатномалар бериш ваколатларини Ички ишлар вазирлигига ўтказиш ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун хабардор қилиш тартибини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Сенаторлар мазкур қонун жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, "Инсон қадри - олий қадрият" тамойилини амалда рўёбга чиқаришга хизмат қилишини таъкидлашди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: